Линклар

Йирик компаниялар иш ўринларини қисқартмоқда


Электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи жаҳоннинг йирик Philips компанияси ҳамда ING банк ва суғурта компанияси қарийб 13 минг кишини ишдан бўшатаётганини эълон қилдилар.

Глобал молиявий бўҳрон туфайли Philips компанияси яқин келажакда 6000 кишини ишдан бўшатишини билдирган бўлса, ING компанияси 7000 ишчи ўрнини қисқартираётганини маълум қилди.

Нидерландия ҳукумати ўтган йилнинг октябр ойида ING компаниясига молиявий кўмак сифатида 10 миллиард доллар ажратган эди.

Айни пайтда¸пўлат ишлаб чиқарувчи Corus компаниясининг ҳам жаҳон бўйлаб ўз корхоналаридан 3500 га яқин ишчи ўрнини қисқартириши кутилмоқда.



XS
SM
MD
LG