Линклар

logo-print

ЕИ Гуантанамо масаласини муҳокама қилмоқда


Бугун Брюсселда учрашаётган ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Гуантанамо қамоқхонаси ёпилгандан сўнг озод қилиниши кутилаётган маҳбусларни Европа қарамоғига олиш ёки олмаслик масаласини муҳокама қиладилар.

Расмий Вашингтонни бир неча бор Кубадаги қамоқхонани ёпишга чақирган ЕИ¸ президент Барак Обаманинг бир йил ичида мазкур қамоқхонани ёпиш тўғрисидаги фармойишини олқишлади.

Айни пайтда¸ ЕИга аъзо давлатлар орасида Гуантанамо маҳбусларини қабул қилиб олиш масаласида ҳам турли қарашлар мавжуд.

Озод қилинган маҳбуслар ўз юртларида қайтадан тергов қилиниши ва тазйиқларга учраши мумкин, деб ҳисоблаётган АҚШ ҳукумати ҳам ҳозирча маҳбусларни ўз ҳимоясига олишдан бош тортиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG