Линклар

logo-print

ЕИ Эрон ташкилотини қора рўйхатдан чиқарди


ЕИ Эроннинг муҳожиратдаги мухолифат ташкилотини халқаро террорчи гуруҳлардан иборат ўз қора рўйхатидан чиқаришга қарор қилди.

Мазкур қарор бугун Брюсселда ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашуви чоғида қабул қилинди.

Европанинг бир нечта давлати суди чиқарган ҳукмга кўра, ЕИ Мужоҳиддини халқ ташкилотининг террорчи гуруҳ эканини исботлай олмаган.

ЕИнинг ташқи алоқалар мутасадисси Хавъер Солана ЕИ бугунги ҳаракат билан суд қарорига риоя қилаётганини билдирди.


XS
SM
MD
LG