Линклар

НАТО-Россия кенгаши иш бошлайди


Россия ва НАТО расмийлари бугун Брюсселда "Россия-НATO" кенгашининг норасмий мажлисини ўтказадилар.

Мазкур анжуман 2008 йил августидаги Россия-Грузия урушидан буён амалга оширилаётган биринчи шу каби тадбирдир.

Расмий Москва август ойидаги қисқа муддатли ҳарбий можарода Грузияга нисбатан "номутаносиб куч қўллади”деган асосда НATO Россия билан барча алоқаларини тўхтатиб қўйган эди.

Россиянинг НATOдаги доимий вакили Дмитрий Рогозин шанба куни Москва ва Шимолий Атлантика иттифоқи муносабатлари илиқлаша бошлагани тўғрисида баёнот берди.

Россия президенти Дмитрий Медведев эса ўтган ҳафта Тошкентга қилган сафари чоғида Москванинг Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш борасида Вашингтон ва НАТО билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG