Линклар

logo-print

Қирғизистон мухолифатига босим кучаймоқда


Қирғизистонда мухолифатнинг яна икки етакчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, "Ота Макон" партияси лидери Ўмурбек Текебаев ноқонуний тарзда қурол сақлаганликда айбланмоқда.

Ўтган ҳафта Талас шаҳрига яқин ҳудудда ҳибсга олинган Текебаевдан ов милтиғи мусодара қилингани аниқ бўлди.

Айни пайтда, мухолифатнинг яна бир етакчиси Аликбек Женшенкулов ўз лавозимини суистеъмол қилганликда айбланмоқда.
Мухолифатчилар эса¸ расмийлар бу ҳаракатлар билан уларга босим ўтказишга уринаётганлиги таъкидламоқдалар.

Айни пайтда¸ президент Бакиев мухолифатдаги Социал-демократик партия етакчиларидан бири Омурбек Бабановни мамлакат бош вазири ўринбосари этиб тайинлади.

XS
SM
MD
LG