Линклар

Байден: Афғонистонда талофатлар ошади


- Янги президент Барак Обама Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юборишни режалаштираётган бир пайтда, расмий Вашингтон Афғонистонда америкалик ҳарбийлар орасида йўқотишлар сони кўпайишига шай туриши лозим¸ деди АҚШ вице-президенти Жозеф Байден.

АҚШнинг СиБиЕс (CBS) каналига гапирган Байден¸ Афғонистондаги вазиятнинг сўнгги ойларда кескин салбий томонган ўзгарганини маълум қилди.

Вице-президент фикрича, АҚШ ва унинг ҳамкорлари Афғонистонга етарлича ҳарбий, иқтисодий ва молиявий кўмак бера олмаган, мамлакатдаги коррупция ва гиëҳванд моддалар етиштириш кўламининг муттасил ошиши ҳануз жиддий муаммолигича қолмоқда.

Айни пайтда¸ Обама маъмурияти Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш йўлида мамлакатга қўшимча 30 минг ҳарбий юборишни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG