Линклар

logo-print

Москва ва Киев ЕИ га товон тўлаши мумкин


Венгрия бош вазири Ференц Дюрчанга кўра, ЕИга аъзолари Россия ва Украина ўртасидаги газ можароси туфайли юзага чиққан газ тақчиллиги учун бу давлатлардан товон пули тўлашни талаб қилиш борасида бирлашишлари лозим.

Дюрчаннинг билдиришича, мазкур масала бугун Будапештда иш бошлаётган Набукко саммити чоғида муҳокама қилиниши даркор.
Россия-Украина ўртасидаги навбатдаги газ можаросидан сўнг, Европани Россия газига қарамликдан қутқариши кутилаëтган Набукко лойиҳаси ЕИ учун долзарб масалалардан бирига айланди.

Ушбу лойиҳа Грузия ва Туркия орқали Озарбойжон ва Марказий Осиё давлатлари газини Европага олиб келишни назарда тутади.
Айни пайтда¸ “Газпром” раиси ўринбосари Россия Украина билан газ можаросида 2 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилди.

Словакия нашрларидан бирига интервью берган Александр Медведевга кўра, Россия етказилган зарарни қоплаш талаби билан Украина устидан шикоят аризаси бериш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG