Линклар

logo-print

НАТО-Россия сўзлашувлари бўлиб ўтди


Россия ва НАТО расмийлари бугун Брюсселда "Россия-НATO" кенгашининг норасмий мажлисини ўтказдилар.

НАТО матбуот вакили Кармен Ромеро Россиянинг НАТОдаги доимий вакили Дмитрий Рогозин ва Шимолий Атлантика иттифоқи дипломатлари учрашуви кўтаринки руҳда ўтганини маълум қилди.

НАТО матбуот котиби Жеймс Аппатурай эса келаси ойда НАТО бош котиби Яаап Де Хооп Схефер ва Россия етакчилари ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтиши мумкинлигини билдирди.

Россиянинг НATOдаги доимий вакили Дмитрий Рогозин шанба куни Москва ва Шимолий Атлантика иттифоқи муносабатлари илиқлаша бошлагани тўғрисида баёнот берди.

Россия президенти Дмитрий Медведев эса ўтган ҳафта Тошкентга қилган сафари чоғида Москванинг Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш борасида Вашингтон ва НАТО билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG