Линклар

logo-print

Украина газ келишувини бекор қилмоқчи


Украина президенти ёрдамчиларидан бири¸ агар Россия билан газ можаросини ҳал этишга оид шартноманинг босим остида имзолангани аниқланса, мазкур шартнома бекор қилиши мумкинлигини билдирди.

Боҳдан Соколовскийнинг мазкур баёноти Нафтогаз ширкати раҳбари Олеҳ Дубинанинг Россия билан шартнома имзолагандан сўнг, юрак муаммоси билан шифохонага ётқизилгани ошкор бўлганидан сўнг янгради.

- Украиналик давлат арбоби, ўз ишининг устаси Олеҳ Дубина¸ Россия билан шартномани кўнгилли равишда имзоламаган¸ дейишга бир қанча сабаблар мавжуд. Дубина 19 январ кунги шартномани босим остида имзолаган дейишга асос бор. Боиси мазкур жараён Дубина соғлигига салбий таъсир қилиб, у Киевга қайтиб келгач¸ зудлик билан шифохонага ётқизилди¸ деди Боҳдан Соколовский.

Ҳозирча Россия томони Украина расмийсининг бу баëнотига муносабат билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG