Линклар

ЕИ Гуантанамо тутқунларини қабул қилиши мумкин


ЕИ Гуантанамо қамоқхонаси ёпилгандан сўнг озод қилиниши кутилаётган маҳбусларни ўз қарамоғига олишга қарши эмас.

Бироқ ЕИнинг ташқи алоқалар мутасадисси Хавъер Солана сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати озод этилаётган маҳбуслар жамиятга ҳеч қандай таҳдид келтирмаслигини исботлаши лозим.

Хавъер Солананинг бу сўзлари Брюсселда учрашаётган ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви чоғида янгради.

ЕИ президент Барак Обаманинг бир йил ичида мазкур қамоқхонани ёпиш тўғрисидаги фармойишини олқишлади.

Озод қилинган маҳбуслар ўз юртларида қайтадан тергов қилиниши ва тазйиқларга учраши мумкин, деб ҳисоблаётган АҚШ ҳукумати бу маҳбусларни ўз ҳимоясига олишдан бош тортиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG