Линклар

ЕИ Гуантанамо маҳбуслари бўйича қарорга келгани йўқ


Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Брюссел учрашувида Гуантанамода сақланаётган маҳбусларни озод қилинганларидан сўнг қабул қилиш ёки қилмаслик тўғрисида бир қарорга келинмади.

Европа Иттифоқига раислик қилаётган мамлакат – Чехия республикаси ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг мазкур масаланинг барча юридик жиҳатларини ўрганиш учун "ҳафталар ва ойлар" кетишини айтди.

Президент Обама Гуантаномодаги қамоқхонани жорий йил ичида ёпиш тўғрисида фармойиш берган.

Вашингтоннинг фикрича, тақрибан 60 маҳбус ўз ватанига, жумладан, Хитой ва Ўзбекистонга қайтиб боролмайди, чунки улар ўз ватанларида ҳам таъқиб қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG