Линклар

АҚШ Эрон билан сўзлашувларга тайёр


Вашингтон Эроннинг ядровий дастури юзасидан Теҳрон билан бевосита сўзлашувлар олиб боришга тайёр.

Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги янги вакили Сьюзан Райс баёнот берди. Душанба куни у БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан сўзлашувлар ўтказди.

- Биз дипломатик усулларни кучайтирмоқчимиз, жумладан, Эрон билан бевосита мулоқот ҳам қилмоқчимиз, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия билан ҳам ҳамкорликни давом эттирамиз.

Биз бош мақсадимиз – Эроннинг ядровий дастурини ёпиш учун барча керакли ва зарур усулларни қўллаб кўрамиз, деди Сьюзан Райс.

XS
SM
MD
LG