Линклар

Афғонистонга 4500 та доя керак


БМТ расмийлари Афғонистонда шу кунда мавжуд малакали доялар сони икки бараварга кўпайтирилиши лозим, деб ҳисобламоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Питер Граеффга кўра, шу кунда мамлакат бўйлаб 2100 акушер бор, холос. Малакали дояларга бўлган эҳтиёжни тўла қондириш учун эса акушерлар сонини 4500 нафарга етказиш лозим.

Афғонистон оналар ўлими энг кўп қайд этиладиган давлатлар қаторида бўлиб, бу мамлакатда туғруқ пайтида ҳар 8 онадан бири ўлади.

Бу кўрсаткич бўйича Нигер давлатигина Афғонистондан олдинда. Нигерлик ҳар 7 аёлдан бири туғруқ чоғида ҳалок бўлади.

XS
SM
MD
LG