Линклар

logo-print

Абхазияда вазир ўлдириб кетилди


Сухуми шаҳрида Грузиянинг айирмачи ҳудуди - Абхазия ички ишлар вазири ўринбосари Закан Жугелия отиб ўлдирилди.

Жугелияга қарата у шаҳардаги қаҳвахоналардан бирида ўтирган пайтда номаълум шахслар томонидан бир неча марта ўқ узилган. Бу ҳақда Абхазия президенти Сергей Багапш журналистларга хабар берди.

Вазир ўринбосари касалхонада жон берди.

Республика бўйлаб жиноятчилар қидирилмоқда.

XS
SM
MD
LG