Линклар

Сурия АҚШ билан мулоқот қилмоқчи


- Сурия АҚШнинг янги маъмурияти билан ҳеч қандай шартларсиз мулоқот қилишга тайёр, деб баёнот берди душанба куни Сурия президенти Башар Асад.

Ливаннинг "Ал-Манар" телевидениеси саволларига жавоб берар экан, Башар Асад Барак Обаманинг президентлик лавозимида қилган дастлабки чиқишлари Яқин Шарқда мустаҳкам тинчлик ўрнатилишига умид уйғотаётганини қайд этди.

Сурия президентига кўра, у Вашингтоннинг Ироқ ва Араб-Исроил бўҳронини бартараф этиш масалаларига янгича ёндошувини олқишлаган бўлур эди.

XS
SM
MD
LG