Линклар

logo-print

Ғазода яна икки киши ўлдирилди


Бугун Исроилнинг Ғазо билан чегарасида рўй берган тўқнашувда бир яҳудий аскари ва бир фаластинлик нобуд бўлди.

Исроил ҳарбийларига кўра, аскарлар қўриқчилик қилаётган машина йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келган. Рўй берган портлашда бир аскар нобуд бўлган, уч нафари тан жароҳати олган.

Фаластин расмийларининг билдиришича, ушбу ҳодисадан сўнг исроиллик ҳарбийлар Ғазо ҳудудига қарата ўт очган. Оқибатда бир фаластинлик ҳалок бўлган.

Исроил ҳарбийларига уюштирилган ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG