Линклар

Афғонистонда тўқнашувлар давом этмоқда


Мамлакат расмийларига кўра, Афғонистон шарқида толибон жангарилари томонидан уюштирилган ҳужумда полициянинг икки ходими ва тинч аҳоли вакилларидан уч киши нобуд бўлган.

Мамлакат жанубида эса НАТО қўшинларининг амалиёти чоғида камида беш жангари маҳв қилинган.

Шунингдек, НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлиги бугун жанубда рўй берган тўқнашувларда икки хорижлик аскар нобуд бўлгани тўғрисида баёнот тарқатди.

XS
SM
MD
LG