Линклар

Оқ уй Теҳрон билан музокаралар бошлаши мумкин


АҚШ президенти Барак Обама расмий Вашингтон Эрон билан музокаралар бошлаш ниятида экани ҳамда ўз маъмурияти бу учрашувга оид лойиҳани ишлаб чиқажагини билдирди.

АҚШ президентининг мазкур баёноти душанба куни Дубайдаги Ал-Арабия телеканалига берган интервьюси чоғида янгради.

Бундан бир оз аввал АҚШнинг БМТдаги янги элчиси Сюзан Райс расмий Вашингтон Теҳрон билан бевосита сўзлашувлар олиб боришга тайёр эканини маълум қилган эди.

Бироқ АҚШ элчиси Эрон ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан белгиланган мажбуриятларга содиқ қолиши лозимлиги, ядровий дастурни тўхтатиш чақириқларини рад этиши эса Эронга бўлаётган босимни янада кучайишига сабаб бўлишини алоҳида таъкидлади.
XS
SM
MD
LG