Линклар

Солана Мисрда сўзлашувлар ўтказди


ЕИнинг ташқи ишлар мутасадисси Хавъер Солана бугун Қоҳирада Миср президенти Ҳусни Муборак билан учрашди.Ғазодаги вазият ушбу учрашувнинг диққат марказида бўлди.

Миср расмийларининг билдиришича, раҳбарлар Исроил ва Ҳамас ўртасидаги ўзаро ўт очишни тўхтатиш битимининг давомийлигини таъминлаш, Ғазо чегараларини очиб, ёрдамга муҳтож фаластинликларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ҳамда Ҳамас ва Фатҳ фракцияларини муросага келтириш масалаларини муҳокама қилганлар.

Айни пайтда АҚШ президенти Барак Обаманинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел Яқин Шарқ бўйлаб ўз сафарини бошламоқда. АҚШ расмийси Миср, Исроил, Фаластиннинг ғарбий соҳили, Иордания (Урдун) ва Саудия Арабистонига боришни режалаштирган.


XS
SM
MD
LG