Линклар

АҚШ ва Россия президентлари учрашиши мумкин


Москвада матбуот анжумани ўтказган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Дмитрий Медведев тез орада юзма-юз мулоқот киришиши мумкинлигини билдирди.

- Иккала томон ҳам, жумладан, президентлар Обама ва Медведев Россия-АҚШ муносабатларини қайтадан бошлашга қизиқиш билдирганлар. Бундан ташқари, президентлар икки давлат ўртасида мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш муҳимлигига алоҳида урғу бердилар, деди Россия ташқи ишлар вазири.

Вашингтон-Москва муносабатлари президент Буш маъмурияти олиб борган сиёсатнинг Кремл томонидан танқид қилингани ҳамда ўтган ёзда бўлиб ўтган Россия-Грузия уруши туфайли бироз совиб қолган эди.

XS
SM
MD
LG