Линклар

Ўзбек жангарилари видеолавҳаси ўрганилаяпти


Германия матбуотининг хабар қилишича, "Ал-Қоида" билан алоқаси бўлиши мумкинлиги гумон қилинаётган ўзбек экстремистик гуруҳи “Афғонистонни босиб олди” дея Германияга таҳдид қилмоқда.

Германиянинг ARD телеканали “Исломий жиҳод иттифоқи” деган ташкилотнинг юзи ниқобланган қуролли олти аъзоси тасвирга туширилмиш видеолавҳани маъмурлар ўрганаётгани хабар қилди.

Видеолавҳада кўринган шахслар NATO кучлари сафида Афғонистонда хизмат қилаётган Германиянинг 3300 аскарлик қўшини учун “кутилмаган совға” тайёрлаб қўйганлари тўғрисида гапирган.

Улар, шунингдек, Исроилнинг Ғазога қилган 22 кунлик ҳужумини тўхтатишга ҳаракат қилмаганликда айблаб канцлер Ангела Меркел ҳукуматини ҳам қоралаган.
XS
SM
MD
LG