Линклар

Кирилл - Россиянинг янги патриархи


Смоленск ва Калининград митрополити Кирилл Москва ва Умумроссия патриархи этиб сайланди.

Сайлов сешанба куни Москвада бўлиб ўтди. Овоз беришга православ черкови Маҳаллий собори иштирокчиларининг кўпчилиги қатнашди.

Кирилл 16-патриархдир. У Рус православ черкови йўлбошчиси сифатидаги вазифаларини бажаришга расман 1 февраль куни киришади.

Ёши 62 га чиққан Кириллгача Рус православ черковини 2008 йил декабрида 79 ёшида вафот этган Алексий II бошқариб келган эди.
XS
SM
MD
LG