Линклар

logo-print

Гейтс: ал-қоидачилар таъқиб қилинаверади


- Афғонистон АҚШ учун "улкан ҳарбий синовдир", деди АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс.

Сенатнинг мудофаа масалалари қўмитасида қилган чиқиши чоғида Гейтс толиблар ва “Ал-Қоида” жангариларига қарши кураш АҚШ ҳарбийлари учун яқин вақтлар ичидаги асосий вазифа бўлажаги тўғрисида гапирди.

Гейтсга кўра, бу кураш "узоққа чўзилувчи оғир" кураш бўлади. Мудофаа вазири "Ал-Қоида" жангарилари, улар қаерда бўлишидан қатъий назар, таъқиб қилинажагини таъкидлаб, Покистонни назарда тутаётганлигига ишора қилди.

Роберт Гейтс Буш давридаги вазирлар орасида янги президент маъмуриятида ўз лавозимини сақлаб қолган ягона вазирдир.
XS
SM
MD
LG