Линклар

logo-print

Митчелл Исроилга боради


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича янги махсус элчиси Жорж Митчелл бугун Исроил-Фаластин тинчлик жараёнини қайта тиклаш юзасидан янги таклифлари билан Исроилга боради.

Минтақага сафарини Митчелл Мисрдан бошлади.

Сешанба куни Қоҳирада Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Хавьер Солана ҳамда Миср ташқи ишлар вазири билан учрашди.

Бугунга Митчеллнинг президент Муборак билан учрашуви ҳам режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG