Линклар

Набукко иштирокчиларининг қарори қатъий


Набукко лойиҳасида иштирок этаётган давлатларнинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида уни амалга ошириш тўғрисидаги қарор қатъий эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш иштирокчилари "Набукко газ қувури" лойиҳасини амалга ошириш учун керакли сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва молиявий шарт-шароитларни яратиш юзасидан ҳаракатларни давом эттиришга қарор қилди.

Бироқ, хабарларга қараганда, лойиҳани молиялаш ҳамда унинг жуғрофий параметрларини аниқлаш юзасидан томонлар позицияларини мувофиқлаштириш иши оқсамоқда.

Набукко газ қувури, агар ётқизилгудек бўлса, узунлиги 3 минг 300 километрни ташкил қилади. Мазкур қувур ёрдамида Каспий минтақасида қазиб олинадиган газ Туркия орқали Европага ташилади.
XS
SM
MD
LG