Линклар

logo-print

Юшченко Украина парламентини судга бермоқчи


Украина президенти Виктор Юшченко Марказий банкка раис тайинлаш тўғрисидаги фармонини бекор қилгани учун Верховний Радани Конституциявий судга бермоқчи.

Президентнинг сиёсий рақиби бош вазир Юлия Тимошенко душанба куни парламентнинг Володимир Стельмахни Марказий банк раислигидан озод қилиш тўғрисидаги қарорини қўллаяжагини билдирди.

Юлия Тимошенко ва унинг парламентдаги фракцияси миллий валюта – гривнанинг 2008 йил охирида кескин қадрсизланиб кетгани учун масъулиятни Марказий банк раҳбарияти зиммасига юкламоқда.

Президент Юшченко Стельмахни истеъфога чиқаришни икки марта рад этган эди.
XS
SM
MD
LG