Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод Обамадан натижа кутмоқда


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод АҚШ янги маъмурияти ўз ташқи сиёсатида улкан ўзгариш қилишга қодирлигини намойиш этиши лозимлигини билдирди.

Шунингдек, Эрон раҳбари расмий Вашингтон Эрон халқига нисбатан содир этган “жиноятлар”, жумладан, Теҳронни ўз ядровий дастуридан воз кечтириш уринишлари учун кечирим сўраши лозимлигини ҳам таъкидлади.

АҚШ янги президенти Барак Обама яқинда қилган чиқишида Эрон билан музокара бошлашга тайёрлигини билдирди.

Айни пайтда Оқ уй янги маъмурияти¸ агар Эрон БМТ Хавфсизлик кенгаши талабларига зид ўлароқ ўз ядровий дастурини давом эттираверса¸ Теҳронга бўлаётган босимнинг янада кучайиш эҳтимолидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG