Линклар

Россия ўз режасидан воз кечгани йўқ


Россия Мудофаа вазирлиги “Искандар” ракета комплексини Калининград вилоятига жойлаштириш режаси борасида баёнот беришга ҳали эрта эканини маълум қилди.

Вазирлик¸ ҳозирча бу масалада бирон бир қарор қабул қилинмагани, баллистик ракеталарни Калинград вилоятига жойлаштириш режаси Россия Генштаби томонидан ўрганилаётганини билдирди.

Бундан бир оз аввал Интерфакс ахборот агентлиги Россия Мудофаа вазирлиги расмийсига таянган ҳолда, Россия Польша чегарасига яқин ҳудудда баллистик ракета жойлаштириш режасини вақтинчалик тўхтатгани тўғрисида хабар тарқатган эди.

Ўтган йил ноябр ойида президент Дмитрий Медведев АҚШнинг Марказий Европада мудофаа тизими жойлаштириш режасига жавобан Россия Калининград вилоятида ракета комплекси ўрнатишини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG