Линклар

logo-print

Покистонда 12 жангари маҳв қилинди


Покистон қўшинлари қўмондонлиги хавфсизлик кучларининг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда амалга оширган амалиётлари оқибатида камида 12 жангари ўлдирилганини маълум қилди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, ҳозирда хавфсизлик кучлари Дарра Адам Хел Базар шаҳрида жангарилар тўпланганиги оид маълумотлар юзасидан текширув ишлари олиб бормоқда.

Мазкур шаҳар ўқ отар қуроллари ишлаб чиқарадиган ноқонуний корхоналар ва қурол-яроғ бозори сифатида танилган.

Бундан ташқари ушбу шаҳар Ал-Қоидага алоқаси борлиги айтилаётган маҳаллий гуруҳ жангариларининг таянч нуқтаси ҳам ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG