Линклар

logo-print

Президент Обаманинг махсус вакили Исроилда


АҚШ президенти Барак Обаманинг Яқин Шарқ бўйича янги махсус вакили Жорж Митчел Исроилга сафар қилди.

Бу ерда АҚШ расмийси Исроил ҳукумати расмийлари ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан музокаралар ўтказади.

Жорж Митчелнинг Исроил сафари Ғазо минтақасидаги вазиятнинг бир оз кескинлашган пайтга тўғри келди.

Сешанба куни Ғазога яқин ҳудудда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида исроиллик бир аскар нобуд бўлган эди. Бунга жавобан Исроил ҳукумати ўз қўшинларини Ғазога қайтадан киритди. Ҳарбий самолётлар эса Миср билан Ғазо чегарасидаги ер ости тунелларини бомбардимон қилди.

Исроилга келишдан аввал Жорж Митчел Қоҳирада Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Хавьер Солана ҳамда Миср ташқи ишлар вазири билан учрашди.


XS
SM
MD
LG