Линклар

logo-print

Давос форуми иш бошламоқда


Бугун Швейцариянинг Давос шаҳрида анъанавий Жаҳон иқтисодий форуми иш бошлайди.

Дунёнинг еткчи мамлакатлари ва йирик ширкат раҳбарлари халқаро молиявий бўҳрон шароитида дунё иқтисодиётининг истиқболларини муҳокама қиладилар.

Анжуманнинг очилиш маросимида Россия бош вазири Владимир Путин ва ХХР Давлат кенгаши раиси Вэн Жиабаонинг нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Бу йилги Давос анжумани арафасида жаҳоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари орасида махсус сўров ўтказилди.

Унда бизнес бошқарувчилари жаҳон иқтисодининг тез фурсатда оёққа туриб олишига ишонмаслиги¸ ҳамда ҳозирда асосий эътиборнинг компанияларни ривожлантириш эмас, балки уларни иқтисодий бўҳрондан омон сақлаб қолишга қаратилганини билдирдилар.

XS
SM
MD
LG