Линклар

logo-print

Афғонистон: жангарилар тинч аҳолини нишонга олмоқда


Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан тўрт киши нобуд бўлди ва тўққиз одам тан жароҳати олди.

Полиция мазкур портлаш учун толибон жангариларини айблади.

Сўнгги пайтда толибон жангариларининг айнан Афғонистон жанубида анча фаоллашгани кузатилмоқда.

Шунингдек, сешанба куни қуролланган номаълум шахсларнинг Ҳирот вилоятида полиция участкаси қураётган ишчилардан 10 нафарини ўғирлаб кетгани маълум бўлди.


XS
SM
MD
LG