Линклар

Ишсизлар сонининг ортиши кутилмоқда


БМТ агентлигига кўра, иккинчи йил давом этиши кутилаётган глобал иқтисодий ва молиявий бўҳрон туфайли жорий йил якунига қадар жаҳон бўйлаб ишсизлар сони 51 миллиондан ошиши мумкин.

Халқаро меҳнат ташкилотининг бугун эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, энг некбин сценарийга кўра, ишсизлар сони 2007 йилга қараганда 18 миллионга ортиши мумкин.

- Агар вазият оғирлашса, бу рақам 30 миллион ёки жорий йил якунига бориб 51 миллиондан ҳам ошиб кетиши мумкин¸ дейилади ушбу ҳисоботда.

Шунингдек, ҳисобот муаллифларининг таъкидича, иқтисодий бўҳрон туфайли ривожланган мамлкатларда ишсизлик мисли кўрилмаган даражага етган бир пайтда, дунёнинг ривожланаётган мамлакатлари, жумладан, Осиёда қашшоқлик кўлами янада кенгаяди.
XS
SM
MD
LG