Линклар

logo-print

Ироқда сайловлар бўлиб ўтмоқда


Бугун Ироқда маҳаллий ҳокимият идораларига дастлабки босқич сайловлар ўтказилмоқда.

Бу 2005 йилдан буён мамлакатда ўтказилаётган илк умумхалқ сайловидир.

Овоз бериш жараёнида 600 мингдан зиёд полиция, хавфсизлик кучлари ходимлари, шифохоналар пациентлари ва маҳбуслар иштирок этмоқдалар.

Асосий сайловлар эса 31 январга белгиланган. Маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар Ироқнинг 18 вилоятидан 14тасида ўтказилади.

- Биз жойлардаги сайлов қутиларини ҳимоя қилиш ва уларни сайлов участкаларига вақтида етказиб келишни таъминлаш мақсадида махсус хавфсизлик режаси ишлаб чиқдик. Таъминот масаласига тўхталсам, барча сайлов участкалари сиёҳ ва қоғоз билан таъминланди. Участкалардаги ходимлар малакасини ошириш учун ўқув машғулотлари ташкил қилинди¸ деди Ироқ Марказий сайлов комиссияси расмийси.

АҚШ ва Ироқ расмийлари мазкур сайловларни АҚШ қўшинлари мамлакатни тарк этишни бошлаши арафасида хавфсизлик ва барқарорлик учун қилинган муҳим қадам, дея ҳисобламоқдалар.
XS
SM
MD
LG