Линклар

logo-print

Куба президенти Москвага келди


Куба президенти Раул Кастро Россияга сафар бошлади.

Раул Кастро ўзининг бир ҳафталик сафари чоғида Россия ҳукумати расмийлари, сиёсатчи ва тадбиркорлар билан учрашишни режалаштирган.

Россия расмийларига кўра, энергетик соҳадаги ҳамкорлик Москва учрашувлари диққат-марказида бўлади.

Россия Бош вазири Владимир Путин ўз ҳукуматининг Кубага 20 миллион доллар қарз беришни режалаштираётганини маълум қилди.
Куба раҳбарининг Россиядаги саноати ривожланган минтақаларга ҳам бориши кутилмоқда.

Совуқ уруш даврида яқин ҳамкор бўлган Москва ва Ҳавана алоқалари СССР тарқагандан сўнг бир оз совуқлашган эди.

Ўтган йил ноябр ойида Лотин Америкаси давлатлари, жумладан, Кубага сафар қилган Россия президенти Дмитрий Медведев Раул Кастрони Москвага таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG