Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:47

Марказий банк: "Бу - чëрный ПИАР "


Ўзбекистон Марказий банкидан фарқли¸ айрим интернет нашрлари Ўзбекистонда катта миқдордаги сўмни эркин муомаладаги валютага айлантириш билан боғлиқ муаммолар ҳақида ëзмоқда.
Ўзбекистон Марказий банкидан фарқли¸ айрим интернет нашрлари Ўзбекистонда катта миқдордаги сўмни эркин муомаладаги валютага айлантириш билан боғлиқ муаммолар ҳақида ëзмоқда.

Ўзбекистон Марказий банки¸ мамлакатдаги хориж ширкатларининг валюта конвертацияси борасида муаммога учраëтгани ҳақдаги хабарларни қатъиян инкор этди.

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ширкатлар ўз даромадларини эркин валютага айрибошлашда муаммоларга учрамоқда, дея хабар қилди Тошкентда жойлашган uzmetronom.com интернет нашри.

Хабар муаллифига кўра, ушбу шикоят билан uzmetronom.com таҳририятига мурожаат қилган хорижий тадбиркорлар сўнгги ойларда сўмда олган даромадларини валютага умуман алиштира олмаяпти.

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ширкат ва қўшма корхоналарнинг бир нечтаси билан телефонда боғландик. Бу ширкатлар вакилларидан бирортаси мавзу юзасидан биз билан гаплашишни истамади.

Айни пайтда, Ўзбекистон Марказий банки uzmetronom сайти тарқатган хабарни мутлақ инкор қилди.

- Конвертация масаласида ҳеч қандай муаммо йўқ. Биронта факт йўқку у ерда. Факт бўлмаса¸ асос бўлмаса.

Кўчадаги гапку бу. Кўчадаги гапга қанақа қилиб мен бирон нарса айтишим мумкин. Буни фақат чëрный ПИАР дейиш мумкин.

Мен бемалол¸ хорижий валюта билан Ўзбекистонда ҳеч қанақа муаммо йўқ деб айта оламан.

Бу ерда адрес бўлмаса¸ фалон корхона деб кўрсатмаса. Қанақа қилиб унга фикр билдириш мумкин¸ дея таъкидлади Марказий банк матбуот вакили Асқар Ҳайдаров.

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ширкатлар сўмдаги даромадларини белгиланган тартибда айрибошлаши мумкин, дея таъкидлайди яна Марказий Банк расмийси.

- Сўмда хизмат кўрсатади. Кейин қайси банк унга хизмат кўрсатаëтган бўлса¸ ўша банкка “Мана шунча пулим бор. Шу пулимни конвертация қилиб бер. Техника олиб келаман ëки инвестиция қиламан” деган тарзда ариза беради.

Бунинг ўзининг процедуралари бор. Буни мутахассисларга тушунтириб бериш мумкин.

Масалан “Саноатқурилишбанк” нинг мижози бўлса¸ бу банкка “Шунча пулим бор. Шуни конвертация қилиб бер” деб ариза беради.

Банк эса ҳамма аризаларни йиғади ва биржага “Менда шунча мижоз бор. Конвертация қилиб берасан” деб ариза киритади¸ дейди Марказий банк расмийси.

Бундан ташқари, деб қўшимча қилади, Ўзбекистон Марказий банки матбуот вакили, мамлакат бўйлаб очилган валюта айрибошлаш шахобчаларида ҳам, жисмоний шахслар 5000 АҚШ доллари миқдоригача бўлган пулни бемалол алмаштириши мумкин.

Биз билан суҳбатлашган оддий ўзбекистонликлардан бири ҳам валюта шахобчаларида пул айрибошлаш бемалол экани, лекин оддий одамлар валюталарини бозорда алиштиришни маъқул кўришини айтади.

- Бозорда алмаштирилади.

Озодлик: Нимага бозорда алмаштирилади?

- Чунки бозорда қимматроқ юрадида.

Озодлик: Масалан¸ валюта алмаштириш шахобчасида неча сўму¸ бозорда неча сўм?

- Масалан бозорда 1 доллар валюта алмаштириш шахобчасига нисбатан 200¸ 300 сўм қимматроқ юради.

Озодлик: Нимага бунақа?

- Энди валюта алмаштириш шахобчасида давлатнинг нархида. Бозорда бозор нархи каттароқ.

Озодлик: Давлат нархида ҳам алмаштирса бўладими?

- Давлат нархида ҳам алмаштирса бўладию¸ лекин унинг машмашаси кўпроқ. Банкка кириш керак¸ кутиш керак¸ ариза ëзиш керак¸ паспорт нусхаси (ксерокопия) керак¸ сертификат беришади ва ҳоказо.

Озодлик: Нима учун ариза ëзиш керак?

- Валютани қонуний алмаштириш учун. У ўзбек пулимаску.

Озодлик: Паспорт нусхасини олиб қолишадими?

- Ҳа¸ олиб қолишади.
XS
SM
MD
LG