Линклар

logo-print

Путин мавжуд молиявий тизимни танқид қилди


Бугун Давос иқтисодий форумининг иккинчи иш куни бўлиб ўтади.

Анжуманнинг биринчи кунида Россия бош вазири Владимир Путин чиқиш қилди.

Ўз чиқишида у халқаро иқтисодий бўҳрон жаҳон молиявий тизимида кўплаб ноқисликлар борлигини фош қилиб қўйди ва уларни бартараф этиш учун халқаро ташкилотлар ва тузилмаларнинг ролини қайта кўриб чиқиш лозим, деган фикрни билдирди.

Россия бош вазири, шунингдек, “иқтисодиёт устидан давлат назоратини кучайтиришдан, протекционистик сиёсат юритишдан сақланиш керак”, деди ва ҳарбий ҳаражатларни камайтиришга чақирди.

- Милитаризация иқтисодиётдан улкан молиявий ва моддий ресурсларни сўриб олиб, муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериш у ёқда турсин, уларни янада чигаллаштиради. Ваҳоланки, ўша ресурсларни бошқа, афзалроқ мақсадларга йўналтириш мумкин.

Ҳарбий ҳаражатларни оқилона камайтириш, глобал хавфсизликни мустаҳкамлаш билан бирга, албатта, сезиларли иқтисодий фойда ҳам келтиришига имоним комил, деди Владимир Путин.
XS
SM
MD
LG