Линклар

logo-print

Конгресс Обама режасини қабул қилди


АҚШ Конгрессининг вакиллар палатаси президент Обама томонидан таклиф қилинган Америка иқтисодиётини раҳбатлантиришга қаратилган 819 миллиард долларли режани қабул қилди.

Режани вакиллар палатасида кўпчиликни ташкил қилувчи демократлар қўллаб-қувватлади.

Республикачилар мазкур режага қарши овоз берди. Уларнинг фикрича, у нореалдир ва жуда қимматга тушади.

Мазкур режа бўйича вакиллар палатаси қабул қилган қарор энди тасдиқлаш учун Сенатга топширилади.

Обама таклиф қилган режага биноан, ажратиладиган маблағ мамлакат инфратузилмасини ва энергетикани ривожлантириш, шунингдек, фуқаролар ва ширкатлар тўлайдиган солиқларни камайтириш мақсадларига йўналтирилади.
XS
SM
MD
LG