Линклар

Каражич айблов хулосасини қисқартиришни сўрамоқда


Ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланаётган Босния сербларининг собиқ етакчиси Радован Каражич ўзига нисбатан айблов хулосасини қисқартишни сўраб, собиқ Югославия бўйича Гаага трибуналига илтимоснома киритди.

Каражичнинг фикрича, прокурорлар томонидан унга қарши чиқарилган айблов хулосаси бўйича суд суриштирувлари бир неча йилга чўзилиб, мазкур судлов тарихдаги энг чигал суд ишларидан бирига айланиб кетиши мумкин.

Радован Каражич 1990 йилларда Боснияда бўлиб ўтган уруш давомида ҳарбий жиноятлар содир этганликда, хусусан, геноцид содир этганликда айбланмоқда. У 10 йил давомида қочиб юрган ва ўтган йилнинг ёзида Сербия маъмурлари томонидан қўлга олиниб, Гаага трибуналига топширилган эди.
XS
SM
MD
LG