Линклар

Ироқ Сурияга элчи юборади


Ироқ сўнгги 20 йил ичида биринчи марта ўз элчисини Сурияга юбормоқда.

Ироқ ташқи ишлар вазири ўринбосарининг айтишича, элчи Дамашққа бугун етиб боради. Ироқ вакили, шунингдек, тез орада Бағдодга Сурия элчиси ҳам келишини билдирди.

Ироқ-Сурия дипломатик алоқалари 2006 йили қайта тикланган эди.

Сўнгги пайтларда Ироқ бошқа араб давлатлари ҳамда Эрон билан Саддам Ҳусайн даврида узилиб қолган алоқаларини тикламоқда.

XS
SM
MD
LG