Линклар

Грузия россиялик аскарга бошпана бериши мумкин


- Тбилиси Россия армияси сержанти Александр Глуховга сиёсий бошпана бериш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Грузия ташқи ишлар вазирлиги.

Россия мудофаа вазирлиги “сержант Глуховни ўғирлаб кетди”, деб грузиялик ҳарбийларни айблаётган эди. Чоршанба куни Глухов журналистларга ҳарбий қисмни ўз ихтиёри билан тарк этганини айтди.

- Мен ўз хоҳишим билан кетдим, мени ҳеч ким мажбур қилгани йўқ, деди сержант.

Унинг айтишича, командирларининг қийноқлари ҳарбий қисмни тарк этишга мажбур қилган.

XS
SM
MD
LG