Линклар

Митчелл президент Аббос билан учрашади


АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус элчиси Жорж Митчел бугун Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Фаластин мухторияти президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Бироқ унинг Ғазо минтақаси назорат қилиб турган Ҳамас вакиллари билан учрашуви режалаштирилмаган.

Чоршанба куни АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт билан учрашди.

Ундан олдин эса, Митчелл Қоҳирада Миср президенти Ҳусни Муборак билан учрашди. Мулоқот чоғида у Ғазода юзага келган тинчликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG