Линклар

Чехия Украина интилишларини қўллайди


Европа Иттифоқига раислик қилаётган мамлакат – Чехия республикаси Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОга қўшилиш йўлидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Польшанинг Вроцлав шаҳрида Польша ва Украина президентлари Лех Качинский ва Виктор Юшченколар билан ўтказган учрашувидан сўнг Чехия бош вазири Мирек Тополанек Европа Иттифоқи етакчиларига Украинанинг Иттифоқ ва НАТОга интеграциялашуви блокнинг фундаментал манфаатларига мос эканлигини уқдиришга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG