Линклар

Исроил - Фаластин музокаралари бошланди


Тель-Авив раҳбарияти Фаластин етакчилари билан музокараларда Ғарбий соҳилдан 60 минг яҳудийни кўчиришни таклиф қилган.

Маҳаллий матбуотга кўра¸ бу ҳақда Исроил бош вазири Эхуд Олмерт Яқин Шарқ бўйича АҚШ махсус вакили Жорж Митчел билан учрашувда маълум қилган.

"Yediot Aharonot" нашрининг ёзишича, Исроил томони Қуддус шарқидаги босиб олинган ерларни ҳам Фаластин мухториятига қайришга розилик берган. Бироқ нашрга кўра, Фаластин томони Исроил таклифини рад этган.

Исроил ҳукумати расмийси Марк Регев ўз навбатида матбуотдаги бу хабарларга изоҳ беришдан бош тортди.

Айни пайтд¸а АҚШ президенти Барак Обаманинг Яқин шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелнинг минтақага сафари давом этмоқда.

Бугун АҚШ расмийси Рамаллоҳ шаҳрида Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG