Линклар

“Blackwater” Ироқни тарк қилади


Ироқ ҳукумати АҚШнинг “Blackwater” хусусий қўриқчи фирмасига мамлакатда фаолият юритиши учун лицензия бермайдиган бўлди.

Бу ҳақда Ироқ расмийларидан бири маълум қилди.

“Blackwater” фирмаси АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасини қўриқлайди.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби генерал Абдул Карим Ҳалаф сўзларига кўра, лицензиянинг бекор қилинишига 2007 йил Бағдодда “Blackwater”ходимлари иштирокида рўй берган отишма сабаб бўлган.

Ўшанда америкалик қўриқчиларнинг ҳаракатлари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 17 киши нобуд бўлган, 30 дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган эди.



XS
SM
MD
LG