Линклар

НАТО Арктика келажагини муҳокама қилмоқда


Исландия пойтахти Рекьявикда НАТОга аъзо давлат расмийларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Унда Арктика музлари эригандан сўнг пайдо бўлиши мумкин бўлган янги таҳдидлар олдини олиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Олимларга кўра, эриб бораётган муз кемалар учун янги йўлларни очиб бериш баробарида¸ АҚШ, Россия ва Канада ўртасида Шимолий муз океани тубида борлиги тахмин қилинаётган бой энергия манбалари учун ўзаро курашни бошлаб юбориши мумкин.

Учрашувда иштирок этаётган НАТО бош котиби Яаап Де Хооп Схефер Арктика музлари эриб борар экан, янги ҳудудларга эгалик қилиш даъволари пайдо бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG