Линклар

logo-print

Мухолифат Саакашвилини истеъфога чорлади


Мухолифатдаги етакчи Грузия партиялари қўшма баёноти эълон қилиб¸ мамлакат президенти Михаил Саакашвилини истеъфо беришга чақирди.

Мухолифатчилар Саакашвилини мамлакатда ўтказилган президентлик сайлови натижаларини қалбакилаштиришда айблаб, сайлов тизимида янги ислоҳотларни амалга оширишни талаб қилдилар.

Бугунги петицияга парламент собиқ спикери Нино Буржанадзе етакчилигидаги партия, Меҳнаткашлар партияси, Республикачилар ҳамда Янги ҳуқуқ партияларининг қўшилгани айтилмоқда.

Мухолифат мазкур баёнотининг август ойидаги Россия билан ҳарбий можародан сўнг Саакашвилига нисбатан босимнинг кучайиб бораётган белгиси экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG