Линклар

logo-print

Митчел Аббос билан учрашди


АҚШ президенти Барак Обаманинг Яқин шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелнинг минтақага сафари давом этмоқда.

Бугун АҚШ расмийси Рамаллоҳ шаҳрида Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар чоғида АҚШ расмийси Исроил ва Ҳамас жангарилари ўртасида эришилган тинчлик битими давомийлигини сақлаб қолиш бирламчи ва долзарб масалалардан бири эканини таъкидлади.

Маълум бўлишича, Жорж Митчел ўз сафари чоғида Ғазони назорат қилаётган Ҳамас вакиллари билан учрашмайди.

Айни пайтда Исроил матбуотига кўра, Тель-Авив раҳбарияти Фаластин етакчилари билан музокараларда Ғарбий соҳилдан 60 минг яҳудийни кўчиришни таклиф қилган.

"Yediot Aharonot" нашрининг ёзишича, Исроил томони Қуддус шарқидаги босиб олинган ерларни ҳам Фаластин мухториятига қайришга розилик берган. Бироқ нашрга кўра, Фаластин томони Исроил таклифини рад этган.

Исроил ҳукумати расмийси Марк Регев ўз навбатида матбуотдаги бу хабарларга изоҳ беришдан бош тортди.


XS
SM
MD
LG