Линклар

Вацлав Ҳавел тузалиб қолди


Чехия собиқ президенти Вацлав Ҳавел томоғи операция қилингандан сўнг икки ҳафта ўтиб, Прага шифохонасини тарк этди.

Шифокорларнинг билдиришича, дастлабки кунларда анча оғир аҳволда бўлган собиқ президент Ҳавел муолажалардан сўнг ўзини яхши ҳис эта бошлаган.

Собиқ диссидент, таниқли драматург Вацлав Ҳавел Чехиядаги коммунизмга барҳам берган 1989 йилги Баҳмал инқилобидан сўнг, мамлакат президенти этиб сайланган эди.
XS
SM
MD
LG