Линклар

Тошкент - ишончли ҳамкор эмас

  • Ҳурмат Бобожон

Будапештда тўпланган Европа сиëсатчилари ва сармоядорлари¸ Россияга қарамликдан қутқазиши кутилаëтган "Набукко" лойиҳасига қўшиладиган давлатларнинг сиëсий барқарорлигини¸ айниқса¸ жиддий муҳокама қилишди.

Будапештда тўпланган Европа сиëсатчилари ва сармоядорлари¸ Россияга қарамликдан қутқазиши кутилаëтган "Набукко" лойиҳасига қўшиладиган давлатларнинг сиëсий барқарорлигини¸ айниқса¸ жиддий муҳокама қилишди.

Тошкент ҳукуматининг гоҳ ўнгга¸ гоҳ сўлга оғишидан чўчиган Ғарб сармоядорлари¸ Ўзбекистонни Марказий Осиë газини Европага етказувчи "Набукко" лойиҳасига қўшмадилар.

2015 йилда қуриб битказилиши айтилаётган 3300 километрлик "Набукко" газ қувурлари Марказий Осиё ва Кавказ газини Каспий минтақаси, Озарбайжон, Туркия, Болгария, Руминия ва Венгрия орқали Европанинг Австриядаги улкан газ тарқатиш тармоғига олиб келишни кўзда тутади.

Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ҳукуматлари умумқиммати 12 миллиард деб чамаланаëтган ушбу лойиҳа ишга туширилишидан манфаатдор эканликларини билдиришди.

Бироқ Марказий Осиёнинг газ экспорт қилувчи яна бир давлати Ўзбекистон бу лойиҳада иштирок этмайди.

"Набукко" лойиҳаси бўйича Будапештда ўтказилган анжуманда Европа Иттифоқи расмийлари Ўзбекистоннинг қувур лойиҳасида ҳамкорлик қилишига умид қилинмаётганини айтишди.

Будапештдаги анжуманни ёритган Озодлик мухбири Брюс Паниернинг айтишича, Ўзбекистоннинг лойиҳадан четда қолаётганига бир қанча сабаблар бор.

- Биринчиси ¸жуғрофий жиҳатдан Ўзбекистон Каспий денгизидан узоқроқда.

Иккинчи сабаб эса¸ Ўзбекистон расмийларининг газ масаласида бирон Ғарб давлати ёки ширкати билан ҳамкорлик қилишга хоҳиш билдирмаётганидир, дейди Паниер.

Айни пайтда¸ энергия таъминоти каби нозик масалада ҳамкорлик ҳақида гап бораркан, европаликлар бир овоздан Ўзбекистоннинг бундай ҳамкорликка лойиқлигини савол остида қўймоқдалар.

- 2005 йилги Андижон воқеалари Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкор бўлишини савол остига қўйди. Андижон воқеаларидан сўнг Ғарб тизимларининг деярли барчаси мамлакатдан қувиб солинди.

Яқин ўтмишдаги шу воқеалар назарга олинса, ҳар қандай давлат ва ширкат Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга иккиланади, айниқса¸ гап миллиардлаб долларлик лойиҳа ҳақида кетаётган бўлса, дейди Брюс Паниер.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Европани таъминлай оладиган даражада газ заҳираларига эга эмаслиги ҳам айтилмоқда.

Ўзбекистонда йилига 60 миллиард куб метр газ ўзлаштирилади ва бунинг ҳам катта қисми мамлакат ичкарисидаги истеъмолчиларга сотилади.

Ўз қўшнисидан фарқли¸ Туркманистонда Европа эҳтиёжини қондира оладиган ҳажмда газ борлиги айтилмоқда.

- Европа давлатлари йилига қарийиб 500 миллиард куб метр газ истеъмол қилади. Агар янги қувур ишга тушса¸ Туркманистон Европанинг газга бўлган эҳтиёжини осонликча қондира олиши мумкин.

Туркманистоннинг биргина конида Европа учун керагидан ҳам ортиқ газ борлиги айтилмоқда. Лекин Европа янги қувурни ётқизиб фақат Туркманистондан газ олишни мўлжалламаяпти, дейди Паниер.

Лойиҳага кўра¸ Каспийга келиб газ қувурларининг бир йўналиши туркман¸ иккинчиси қозоқ газ конларига уланиши лозим.
"Набукко" қувури Европага йилига 31 миллиард куб метр миқдорида газ етказиб бериш, европаликларнинг газга бўлган дастлабки эҳтиёжини қондириши ва унинг Россия газига қарамлигини камайтириши мумкин.

Европа Иттифоқининг жорий президенти¸ Чехия бош вазири Мирек Тополанек, Будапешт саммитида, газ тармоғи қурилиши ва режаларини иложи борича тезроқ амалга ошириш кераклиги ҳақида гапирди.

- “Набукко” Европа озодлиги учун муҳим лойиҳадир. Европа озодлиги эса энергетика мустақиллигисиз хом-хаёлдан ўзга нарса эмас, деди Топаланек.

Уч йилдан бери ҳар январ ойида такрорланаëтган Россия ва Украина ўртасидаги гаж можароси сабаб Европанинг қатор ўлкалари қаҳратон қишда ёқилғисиз қолди ва ушбу бўҳрон ҳам "Набукко" лойиҳасини қайта кун тартибига қўйган асосий омиллардан бири бўлди.
XS
SM
MD
LG